Ассалому алайкум! Оилада 4 кизмиз. 1 синглим оилали. Қолганларимиз турмушга чиқмаганмиз. Ўзим чет элдаман. Саволим шундай дадам турмушга чиқмаган қизларимни боқиш масуляти менда йўқ деди. Худога шукур сингилларим ва онамни боқа оламан. Аммо диний тарафдан қиз бола турмушга чиқмаган бўлса ейиши кийиниши кимни зиммасида? Менга оғир ботгани биз қизлар ўз кунимизни қуришга интилган бир пайт дадам акамни оиласига тинмай ёрдам бераяпти? Тинмай бозорлик икки қиз неварасига ширинлик аммо ўз қизларига навбат келганда сизлар ишланглар деб айтаяпти. Айтингчи дадам қанчалик хакли?
– Ва алайкум ассалом! Ўғил фарзандларнинг нафақаси шаръий балоғатга етгунича ёки касбга қодир бўлгунича, қиз фарзандларнинг нафақаси эса турмушга чиққунича ёки шариатга мос равишда касб қила олишга қодир бўлгунича отанинг зиммасида вожиб бўлади. Отангиз акангизга ўз шахсий молидан нарса берса уни муҳокама қилишга заррача ҳам ҳаққингиз йўқ. Ҳозирдан ўз акангиз ва отангизга бунчалик нафрат билан қарасангиз кейинчалик нима аҳволга тушасиз? Валлоҳу аълам!