Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари, сизни кўп безовта қилганимдан хижолатдаман, эринмастан жавоб берганиз учун Аллоҳ сиздан рози бўсин! Устоз аёлларнинг жамоат бўлиб таровеҳ ўқишини бизни мазҳабда бундай қилмаган маъқул дебсиз. Бизни мадрасада Рамазон ойи ичи ҳар куни маҳалла хотинлари чиқишди ва табиийки улар билан бирга жамоат бўлиб таровеҳ ўқидик, саҳарлари хатмга келишади, жамоат бўлиб кунда 3 порадан хатм қилдик. Келаётганларни ҳаммаларини эрлари бунга рухсат беради, рози. Шунда ҳам биз нотўғри қилдикми? Жавобингиз учун ташаккур! Аллоҳ умризни зиёда қилсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аёлларнинг ёлғиз ўзлари, эркакларсиз деган гап айтилган. Бу менинг гапим эмас, барча уламоларнинг гапи. Сиз бошқа гапни айтмоқдасиз.