Ассалому алайкум! Савол жавобларда судхўрнинг нонини еса ҳам ғуноҳига шерик бўлади деб ўқигандим. Бир дўстим бор, оилавий ўқитувчилар лекин маиший техника воситаларини кредитка олган. Ман хар борганда дастурхон ёзишади ҳеч нарса емасам хафа бўлишябди аввал ердинг кредит олганимдан кейин емай қўйдинг деб. Агар есам рибосига шерик бўламанми?
– Ва алайкум ассалом! Нонини ҳалол пулга оладиган бўлса еяверинг. Валлоҳу аълам!