Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шаҳид ўттиларми?

21:32 / 21.05.2023 | Umida Karimova | 364

Ассалому алайкум! Раҳматли дадажоним касблари ҳайдовчилик эди, Фура ҳайдардилар, 2022-йил апрелда Муборак Рамазон ойининг охирги 10 кунлигида Душанба куни Туркияда кучли авария оқибатида вафот этдилар(фурадан тушганларида мерс жуда қаттиқ урворган), Аллоҳни битган тақдири билан ўлимларининг 5-куни Жума куни эрталаб уйимизга олиб келишди ва Жума намозидан кейин омма билан жаноза ўқилгач абедда сўнгги манзилларига кузатдик. Саволим шуки, дадажоним шаҳид кеттиларми? Бундай ўйлашимга сабаб бир домланинг маърузаларида "оилам болам чақамни боқаман, ҳалол едираман деб ўзга юртларда ишлаб юрганида ажали етиб вафот этса шаҳид ҳисобланади" деб эшитгандим, шаҳидлар жаннатий бўлади деб эшитгандим, илтимос шу қанчалик тўғри? Дадажоним шаҳид кеттилар деб ҳисобланса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аҳли аёли ва фарзандларига ҳалол ризқ едираман деб сай-ҳаракат қилиш асносида вафот этган инсонга охиратда шаҳидлар даражаси берилади деб умид қилинади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat