1. Қизим деганда жиянингизни кўзда тутган бўлсангиз бу одатни давом эттирмасин.2. Вақтинчалик ораларида никоҳ ҳаром бўлади. Чунки сиз у қизнинг холасисиз.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир аёл ва унинг аммасини ҳамда бир аёл ва унинг холасини жамланмас», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган.Ушбу ҳадиси шарифга биноан, амма-жиян аёлларнинг ва хола-жиян аёлларнинг бир вақтда бир кишининг никоҳида бўлишлари ҳаром бўлади. Аввалги никоҳ тўғри, кейингиси ботил бўлади. Яъни, бир аёлга уйланса, кейин холасини ҳам унинг устига кундош қилиб олса, ўша иккинчи никоҳ ботил бўлади.