"кифоя" китобини тавсия қилишимдан боис, унда жавоб атрофлича ва мукаммал ёзилган бўлади. шундай жавобларни ҳар бир сўровчига ёзиш менга бир оз қийинчилик туғдиради. китобингиз бўлмаса, сайтдан фойдаланишингиз мумкин, сайтда бор у китоб, қолаверса, фиқҳ дарсликлари ҳам бор. сизнинг саволингизга қайтсак, ўша бир томчи, ярим томчими, ҳайзнинг бошланишидир. чиқиш жойидан чиқиб, сизга қон эканлиги кўрингандан кейин, айниқса ҳайз кўрадиган муддатингиз келиб қолган бўлса, демак ҳайзли аёл ҳукмида бўласиз.