устоз. Биз уйда турмуш ўртоғим, ўғлим, мен ва қизим жамоат бўлиб пешин намозини ўқиётган эдик, ўғлим имом бўлди сабаби турмуш ўртоғимни тажвидлари йўқлиги учун, ўғлим 20 ёшда. Ўғлим пешинни 3 ракатидан кейин қадаи оҳирга ўтирди, ман уни ҳато қилганлигини билдим аммо жамоатда ҳўжайиним борликлари учун имомга луқма ташлолмадим. Турмуш ўртоғим бўлса ўғлимни ҳатосини сезмадилар, ўғлим ҳатосини соломдан олдин эсладида, шу 3 ракат билан кифояланиб саждаи саҳф қилиб намозни тугатти. Ман ўғлимга нимага саждаи саҳф қилдинг десам 4 ракатлик пешинни 3 ракат ўқибман шунга саждаи саҳф қилиб 4 ракатга тўлатдим деди, ман нотўғри қилдинг аттаҳиятуни 3 ракатдан кейин ўқиган бўлсанг ҳам туриб яна бир ракат ўқишинг керак эдида оҳирида саждаи саҳф қилишинг керак эди шунда намозиммиз тўғри бўларди дедим валлоҳи аълам. Биз пешин намозиммизни қайтадан ўқиб олдик аммо, намоздан кейин ўғлим мандан далилингиз борми деди манда аниқ далил бўлмаганидан сиздан сўраб бераман дедим. Айтингчи устоз бундай вазиятда шариатни хукми қандай бўлади, бу ерда кимни иши тўғри. Саволларимни фитна чиқариш учун эмас динга тўғри амал қилиш учун бераяпман, биз ҳозирги вақта Ўзбекистонда эмаслигиммиз учун диниммизни асосий Шайҳ ҳазратларига интернет орқали берилган савол-жавоблардан, қолаверса сизга берилган савол-жавоблардан ўрганияпмиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
сиз тўғри айтгансиз. тўрт ракъатли намозда тўрт ракъат ўқиш фарз. фарз ноқис бўлиб қолганида фарз амалини саждаи саҳв билан тўлдириб бўлмайди. саждаи саҳв билан фақат вожиб амалида ноқислик ё унутиш бўлганида тўлдирилади.