Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кимлар қози бўла олади?

00:00 / 15.11.2011 | eski savollar | 2520
: Шайх ҳазратлари.Бир исломий сайтда қизиқ гап о'қиб қолдим.Унда ёзилишича ҳар қандоқ мусулмон ҳам қози бо'ла олар экан.Аммо қози бо'лиш учун у одам тақводор,адл,илмли,мадраса тамомлаган,қозиликка доир китобларни о'қиган,яҳши фаҳм-фаросатли ва шунга о'ҳшаш сифатлари зарур эмасми?Барча жавобларингиз учун ташаккур ҳазрат?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Албатта, қози бўлиш осон эмас.Қозиликка номзод бўлган киши ҳар бир адолатли мусулмон шахсда бўлиши лозим сифатлардан ташқари яна бир қанча сифатларга эга бўлиши талаб қилинади. Уламоларимиз мазкур матлуб сифатлар ҳақида кўпгина баҳслар қилишган. Имом Бухорий ўз саҳиҳларида Музоҳим ибн Зуфардан қуйидаги ривоятни келтирадилар. «Бизга Умар ибн Абдулазиз: Бешта (хислат) бор. Қозида улардан биттаси кам бўлса, битта айби бор бўлади. Қози ўта фаҳмли, ҳалим, афиф, қаттиқ, олим ва илмдан кўп сўровчи бўлиши керак» деди. Ушбу ривоятда ҳар - бир қозида бўлиши лозим бешта сифат ҳақида сўз кетмоқда.1. «Ўта фаҳмли»Қозилик ишида ўткир фаҳм- фаросат лозиму, лобуд экани ҳеч кимга сир эмас. ҳудди шу ривоятнинг яна бир нусхасида фаҳмли сўзи ўрнига фиқҳли сўзи келган экан. Яъни фиқҳни ўта яхши билган, деган маъно чиқади. Зотан, фиқҳ сўзи луғатда ҳам дақиқ фаҳмлаш маъносини англатади. 2. «Ҳалим»Яъни, қози бу сифати ила ундан ҳукм талаб қилиб келган томонларнинг гапларини сабр ила, шошилмай, аччиқланмай эшитади. Агар базилари унга озор берса ҳалимлиги ила ундан ўч олишга шошилмайди ва ҳакозо.3. «Афиф»Яъни, қози иффатли бўлиши-ҳаром-хариш, шубҳали нарсалардан ўзини сақлайдиган шахс бўлиши керак. Афифлик қози учун жуда ҳам зарур. Иффатли қозигина пора, совға ва шунга ўхшаш бошқа нарсалардан хазар қила олади.4. «Қаттиқ»Яъни, қози ҳақ йўлда қаттиқ турувчи бўлиши лозим. У ўзининг бу сифати ила адолат йўлида мустаҳкам туради, ҳавои нафсга моил бўлмайди, ҳақдорнинг ҳақини золимдан олиб бера олади.5. «Олим ва илмдан кўп сўровчи»Албатта, қози олим бўлмаса қозилик қила олмайди. Шу билан бирга у илмдан кўп сўровчи, яъни бугунги истилоҳ билан айтилганда ўз устида тинмай ишловчи бўлиши лозим.Умар ибн Абдулазиз розияллоҳу анҳунинг фикрларича қайси бир қозида ушбу сифатлардан биттаси йўқ бўлса, ўша қози айбдор саналади.Ҳа, Исломда қозиларга ана шундоқ шахсий сифатлар шарт қилиб қўйилади. Исломда қози бўлиш учун ҳар ким ўзига ушбу сифатларни касб қилиш учун уриниши лозим. Мусулмон жамиятда қози бўлиш учун таниш-билиш, пора бериш кетмайди. Исломда қозилик кишилар ортидан қувадиган мансаб эмас, балки, ўзини билаган кишилар ундан эҳтиёт бўлиб юрадиган улкан масъулиятдир.Сизни норози қилган гапни бемазҳабларнинг сайтида ўқиган бўлсангиз керак. уларнинг ҳар бири ўзини мужтаҳид ва қози ҳисоблайди ва бошқаларнинг кофир, фосиқ, фожир дея ҳукм чиқаришга ишқивоз бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat