Ассалому алайкум! Бир домлани: номахрамни қўлини ушлаган киши жунуб хукмида бўлади, тахорати хам намози хам ўтмайди ғусл қилиши керак деганини эшитиб қолдим. Менда бир икки марта шундай холатлар бехосдан бўлган, корзинка дўконларида кассирлар аёл киши. Улардан қайтим олаётганимда бармоғим ёки қўлим бехосдан пул олаётганда тегиб кетади. Бундан жудаям пушаймон бўлиб тавба қиламан. Шу қилган ишим номахрамни ушлаш хукмида бўладими? Жунуб хукмида бўлиб тахоратим ўтмайдими? Намозларим қабул бўлмайдими? 2) Агар номахрам аёллар уларнинг ўзи номахрам эркакни қўлидан ушласа бехосдан ёки атайлаб, орқасидан туртиб қўйса, эркак қаршилик қилса гунохи кимда бўлади?
– Ва алайкум ассалом! 1). Маний ёки мазий чиқмаган бўлса таҳорат ҳам ғусл ҳам лозим эмас.
2). Мажбурлаган тараф гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!