Ассалому алайкум! Сафарда жума куни пешинни жамоат бўлиб ўқиш тўғри бўладими? Агар жамоатдагилар ҳаммаси мусофир бўлсалар албатта. Мен сафар қилган жойнинг энг катта масжидида ўзининг аҳолиси сиғмаслиги аниқ ва у ернинг масжидларида жума ўқилади. Мен иш юзасидан сафар қиламан ва жума кунлари ҳам бизда иш куни ҳисобланади, масжидга бориб келишнинг иложиси йўқ. Аллоҳга шукур касбдошларимнинг орасида намозҳонлари бор, лекин илмимиз етарли бўлмаганлиги сабабли шу саволни жавобини била олмадик. Жавобингиз учун оддиндан ташаккур.
– Ва алайкум ассалом! Агар шаҳарда бўлсангизлар алоҳида алоҳида бўлиб пешин ўқийсизлар. Валлоҳу аълам!