Ассалому алайкум! Фарз намозида Фотиҳа сурасидан сўнг зам сура яъни Ихлос сураси ўқиладими? Манга намозни ўргатишганида суннат зам сура яъни Ихлос сураси ўқилади фарзда эса ўқилмади фақат Фотиҳа сураси ўқилади дейишганди. Шу тўғрими?
Ва алайкум ассалом! Фарз намозларининг аввалги икки ракаатида фотиҳа ва зам сура қилинади. Қолган ракаатларида фақат фотиҳа ўқилади. Суннат намозларида эса ҳамма ракаатларида фотиҳа ва зам сура қилинади. Валлоҳу аълам!