Ассалому алайкум! Сизларга берган саволимизга берган жавобингиз фатво хисобланадими? Жавоб сўнгидаги "валлоҳи алам" сўзини нима мақсадда ишлатасизлар?
– Ва алайкум ассалом! Фатво ҳисобланади. Бизнинг ишимиз аввал берилган фатволарни таржима қилиб сизларга етказиб қўйиш. Биз ўзимизнинг илм ва тоқатимиз етганича жавоб берамиз. Бандадан хато содир бўлиши мумкин. Аллоҳнинг илмида хатолик бўлмайди. Шунинг учун Аллоҳ билувчи деб ёзиб қўямиз. Валлоҳу аълам!