Ассалому алайкум! Закот беришда молинг хисобга етганда қирқдан бирини берасан дейилган. Масалан юз миллион бўлса қанча закот бериш керак? Яна мен алохида пул йиғаман, у пулларни фақат Аллоҳ ризолиги йўлида сарф қиламан. Эхсон, садақа шунга ўхшаш. Шу Аллоҳ учун деб йиғиб юрган пулдан ўзимни юз миллион пулимни закотини берсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 100 миллионнинг қирқдан бири 2 ярим миллион бўлади. Закот ҳисоблашда мулкингиздаги барча пулларни эътиборга оласиз. Ўша алоҳида йиғиб юрган пулингизни ҳам 100 миллионга қўшиб, жами миқдорнинг қирқдан бирини закот сифатида адо қиласиз. Валлоҳу аълам!