Ассаламу алайкум! Бир маърузада эшитишимча, Муҳаммад алайҳиссалом исмларини қўшиб сўралган дуо ижобат бўлар экан. Яъни дуойимизда "Муҳаммад алайҳиссалом ҳаққи ҳурмати шуни бер" десак ижобат бўлар экан. Шунга бироз шубҳа бор эди қалбимизда, бирор далил бўлса келтира оласизми?
– Ва алайкум ассалом! Қуйидаги ҳадисларга биноан уламолар дуодан аввал ҳам кейин ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишни мустаҳаб деганлар.
عن علي رضي الله عنه قال " كل دعاء محجوب حتى يصلَّى على النبي صلى الله عليه وسلم " ورواه بقي بن مخلد عن علي مرفوعا إلى النبي صلى الله عليه وسلم روى البيهقي
Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Барча дуо то Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтлмагунча тўсиб турилади”
Имом Байҳақий ривояти.
قال عمر رضي الله عنه : "إن الدعاء موقوف بين السماء والأرض لا يصعد منه شيء حتى تصلي على نبيك صلى الله عليه وسلم " رواه الترمذي
Умар розияллоҳу анҳу айтадилар:
“Дуо токи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтилмагунича осмон билан ер орасида тўхтаб юқорига кўтарилмайди”
Термизий ривояти. Валлоҳу аълам!