Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуони ўқиб жаннатга кириш

19:18 / 01.02.2021 | ILYOS | 2091

Ассалому алайкум! "Родийна биллаҳи роббав ва бил ислами дийнан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллам Набияв ва Росулаа". Устозлар мана шу дуо ҳақида бир "Тақвим" китобчада ёзилганки ким шу "розилик дуоси"ни эрталаб уч марта ва кечаси уч марта айтса, дўзах оловидан қутулиб, жаннатга киради деган экан. Шу ҳадис саҳиҳми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввал фарзи айн ибодатлар кейин ундай дуоларга қаралади. Бу каби ҳадисларнинг ўзи билан инсон жаннатий бўлиб қолмайди. Аввало фарзларни бажариши керак. Кейин у каби ишлар ҳисобга олинади. Бу маънода жуда кўп ҳадислар келган. 

عن ابن عمر رضي الله عنهما، قال: قال رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أحب الأعمال إلى الله سرور تُدخله على مسلم، أو تكشف عنه كربةً، أو تقضي عنه دينًا، أو تطرد عنه جوعًا، ولأن أمشي مع أخ لي في حاجة أحب إلي من أن أعتكف في هذا المسجد - (يعني مسجد المدينة) - شهرًا، ومن كف غضبه، ستر الله عورته، ومن كظم غيظه، ولو شاء أن يمضيه أمضاه، ملأ الله عز وجل قلبه أمنًا يوم القيامة، ومن مشى مع أخيه في حاجة حتى أثبتها له، أثبت الله عز وجل قدمه على الصراط يوم تزل فيه الأقدام، وإن سوء الخلق ليفسد العمل كما يفسد الخلُّ العسل؛ حديث حسن رواه ابن أبي الدنيا والطبراني 

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “ Аллоҳ таолонинг наздида амлларнинг энг суюклиси мусулмоннинг қалбига киритган ҳурсандчилигингдир ёки ундан бирор мусибатни аритишингдир ёки унинг қарзини узишингдир ёки очлигини кетказишингдир. Мен бир биродаримнинг хожатида юришим мен учун шу (Мадинаи мунавварадаги) масжидимда бир ой эътикоф ўтиришимдан яхшироқдир. Ким ғазабини тийса, Аллоҳ таоло унинг айбларини беркитади. Ким ғазабини амалга оширишга қодир бўлатуриб  ғазабини ичига ютса, қиёмат куни Аллоҳ таоло унинг қалбини хотржамликка тўлдириб қўяди. Ким бир биродарининг хожатида бўлиб уни хожатини чиқарса, Аллоҳ таоло қадамлар тойиладиган кунда унинг қадамини сирот кўпригида мустаҳкам қилади. Сирка асални айнитгани каби ёмон хулқ ҳам амални ботил қилади.
Ибн Абу Дунё ва Тобароний ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat