Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дўстимга берган қарзим

16:00 / 02.01.2020 | Akmaljon | 2134

Ассалому алайкум! Бир дўстим қўшиқ айтади тўйларда хизмат қилади. Мен ўтган йили дўстимга 2.200.000 сўм қарз бергандим. Дўстим уни 25 декабргача тўлиқ қилиб қайтараман деган эди. Тўлиқ қилиб қайтаргунимча ҳар бир тўйимдан 50 минг сўмдан бераман бу пул қарз хисобига кирмайди, 2.200.000 олдимми ўшанча қилиб бераман деди. Мен ундан 50 мингдан берасан деб сўрамаганман ўзи таклиф қилган. Мана орадан 1 йил ўтдики ҳали ҳам тўлиқ қилиб қайтаргани йўқ. Унинг айтишича тўйда берган 50 минг сўм ҳаром судхўрликка киради уни қарздан чиқариб ташлаймиз деди. Холбуки мен унга бу гапни қарз бераётган пайтим айтганман. У менга мен рози бўлиб беряпман ҳаром бўлмайди деган. Бу вазиятта қандай йўл тутиш керак? Ахир у бошида ўзи рози бўлиб берган шундай келишганмиз мен ундан сўраб олмаганман. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Унинг иши шариатга зид экан. Ўша ишидан топгани ҳам сизга пок бўлмайди. Берганингиз миқдорича қайтариб олишингиз мумкин уни ҳам ҳалол йўл билан топгин деб айтинг. Ортиғи жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat