хурматли устоз, мен билмасдан , бир неча намозимни тамоман киблага чаппа караб укипман, (неча вактли намозимни киблага тескари караб укиганимни , эсла олмайман) Уша намозларимни казосини укийми? Олдиндан катта рахмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Қиблани биладиган одам топилмаса, ижтиҳод қилади. Ижтиҳодида хато қилган одам намозни қайта ўқимайди. Балки, ижтиҳод қилмай тўғри юзланган қайта ўқийди.