Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлларнинг жамоат намозлари

05:16 / 04.06.2015 | Azizaxon_05 | 3700

Ассаламу алайкум! Ҳурматли илм аҳллари! Аллоҳдан сизга мадад тилаб, Ўз ҳимояси остида сақлашини сўрайман! Саволим қуйидагича: "Исломий тестлар" саҳифасида тест ишлаганимда бир саволга жавобан "Аёлларнинг ёлғиз ўзлари намозларини жамоат бўлиб ўқишлари макруҳи тахримий, яъни ҳаромга яқин макруҳ" дейилган жавобни кўрдим. Сиздан илтимос қиламан шу жавобни тушунтириб берсангиз. Чунки Аллоҳга ҳамд бўлсин кўп йиллардан бери мен “Қадр” кечасида йиллик қилган хатмларимни жамлаб бағишлайман. Мени ўтиришимга (Қадр кечасида) қариндошларим, опа-сингилларим, келинларим ҳам қўшилишган. Ҳаммамиз Қуръон ўқиймиз, зикр қиламиз, мен Аллоҳ қодир қилганича амру-маъруф, наҳий-мункар қиламан, ўргатаман, ҳамда жамоат бўлиб намоз ўқирдик. Таровеҳларни ҳам кўпчилик билан ифторлик қилган кунларимиз жамоат бўлиб ўқирдик. Энди бу ишимиз нима бўлади? Биз шунча вақт ҳаромга яқин иш қилиб қўйдикми? Рамазон ойлари яқинлашмоқда. Мен нима қилай энди? Маслаҳатингизга муҳтожман. Катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло яхши амалларингизни зиёда қилиб, сиз каби опа-сингилларимизнинг ададини кўпайтирсин. Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчидир. Аёлларнинг жамоат бўлиб, бирлари имом бўлиб намоз ўқишлари шариатимизда макруҳ тахримийдир. Бундан сақланиш керак. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat