Ассалому алайкум! Аллоҳ манашу қилаётган савобли ишларингизни бардавом қилсин. Мен Американинг Сан Франсиско шаҳрида таҳсил олаётган мусофирман. Бу шаҳардаги кўп мусулмонлар борувчи катта ва ишончли масжидга жамоат намозларига бораман. У ернинг Имомлари ва масжид асосчилари Яманлик инсонлар ва адашмаётган бўлсам улар Шофеъий масхабидалар. Саволим шундан иборатки, шаҳарда қаттиқ ёмғир ёққан вақтларда жамоат пешин намозига аср намозини қўшиб, Жума намозига аср намозини қўшиб ёки шом намозига хуфтон намозини қўшиб ўқишади. Бу ҳолат бизнинг масхабда учрамайди. Иккинчи фарз намозини бошлаб юборишган вақтда жамоатни тарк этишни хоҳламайман ва имкони ҳам ёқ. 1. Жамоат билан бу иккинчи намозни бирга ўқигандан кейин, уйда ўша намознинг ҳақиқий вақти кирганда қайта ўқиб олишим керакми? 2. Бу икки фарз намозларини ёмғир вақтида жам қилиб ўқиш Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида бор деб эшитдим. Агар шундай бўлса келтириб бера оласизми илтимос? Мана шунда қайта ўқишга мажбурият қолмайди. 3. Агар суннатда бор бўлса икки фарз намозлари жам қилинганда, пешин ва шом намозларидаги суннат намозлари қолиб кетади. Бунда қандай ёъл тутишим керак. 4. Агар суннатда бор бўлса шом намозига озгина кеч қолиб келсам, жамоат хуфтон намозини ўқиётган бўлса қандай ёъл тутишим керак бўлади. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ Сизлардан рози бўлсин!
– Ва алайкум ассалом! Сиз алоҳида алоҳида ўқинг. Сиз аввал шомни ўқиб кейин хуфтонни ўқинг. Валлоҳу аълам!