Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Беморликда намоз

21:17 / 25.07.2018 | Одил | 2175
Ассалому алайкум! Мен хозирда невропатолог карамоғида умуртқа нервлари касалиги бўйича, яъний грижа касаллигим туфайли касалхонада ётибман. Ўтириб мустахаб оламан. тахоратни бошқа амалларини қилолмайман фақат крантга бориб зўрға юзимни юва оламан халос. Таяммум қилиш учун тупроққа боролмиман 3-қаватдаман. Девор чангларига таяммум қилиб. Ётган холимда намозларни адо қилсам жойизми? Чунки узоқ ўтиролмайман, тик туролмайман ҳам.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Юзингиз, қўлингизни чиғаноғигача ювишингиз, бошингизга масҳ тортишингиз имкони бор экан. Буларни ювишингиз фарз. Оёғингизни ювиб қўйишни бирортасидан илтимос қилишингиз мумкин. Бундай ҳолатда таяммум жоиз эмас. Намозни эса қандай ҳолатда ўқишни имкониятингиз бўлса ўқийверинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat