Ассаламу алайкум wа раҳматуллоҳ, Устоз! Аллоҳдан сиз каби дуогуй устозларимиз сонини купайтиришини сурайман. Маслаҳат ва дуо олиш мақсадида қалбий ҳодисаларимни баён қилмоқчиман: Нафсим ҳаддан ошган, бир неча вақт булди буни оз булсада сезаман wа нафсимга қарши кураш э'лон қиламан, 2-3 кун нафсимни ҳою ҳавасига юрмасликга ҳаракат қиламан 3кун утгандан кейин эса узимга берган аҳдим эсимдан чиқиб қолади. Шу 2-3 кун ичида купроқ Қур'они каримни тиловат қилиб, кимгадир яҳши гапириб яҳши амал қилишга, дийндош бродарларим даврасида булишга ҳаракат қиламан wа оз булсада ҳаловат топаман. Орадан 2-3 кун утади-ю номақбул ишларни қилишлик яна амалларим орасига киришни, шу билан солиҳ амалларим сони камайиб бошлайди. Шу тарзда 10мартадан куп узимга суз бериб яна эсимдан чиарганман. Бугун ҳар галгидек яна узимга узим нафсимга қарши кураш э'лон қилдим. Маслаҳат беринг wа дуо қилинг ҳаққимга токи булсин. Бу ишларим фоида бермасдан дил шикаста булиб қолишдан қурқаман. Дуо қилинг Устоз, илтимос...Wассаламу алайкум...
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аллоҳ таоло нафсингизга қарши курашишингизда сизга ёрдамчи бўлсин! Бир марта уч кун чидасангиз, кейин тўрт кунга, сўнг беш кунга қилиб бораверсангиз ўрганиб кетасиз, иншааллоҳ. Фақат зерикманг. Давом этаверинг.