Ассалому алайкум! Агар инсон намоз сўнгида Аттахиёт, Салли ва Борик, Раббано дуоларини ўқиб тугатиб, икки томонга салом беришни унутиб қўйса, дуоларини қилиб, туриб кетгандан кейин эсига тушса, бундай холларда қандай йўл тутиш керак? Саждаи сахвни хам саломдан олдин қилинишини биламиз. Агар шу холат қўл очиб дуо қилган пайтда, хали туриб кетмаган пайтда эсга тушса нима қилиш керак? Ўқиган намозимиз ўқилган хисобланадими ёки қайтадан ўқиш керак бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Вақти чиқиб кетмаган бўлса қайтадан ўқиб олиш керак бўлади. Чунки фиқҳда намознинг вожиб амалларидан бирортасини тарк қилиб, ўқиса(охирида саждаи саҳв қилиб хатосини тўғрилаб қўймаса) вақти чиқмаган бўлса қайтадан ўқиб олиш вожиб дейилган. Вақти чиқиб кетган бўлса намоз катта нуқсон билан ўқилган бўлади, аммо қайта ўқилмайди. Валлоҳу аълам!