Ва алайкум ассалом.Ҳойи ҳуттий ҳалқум ўртасидан, хиқилдоқ усти тоғайининг ҳалқум девори томон тортилиб, у ерда кичик тирқиш ҳосил қилиши ва шу жойдан ҳаво оқимининг сирғалиб ўтиши натижасида ҳосил бўлади. У енгил томоқ қиришни эслатади. Ўзбек тилида бундай товуш йўқ. Уни ъайн билан кетма кет талаффуз қилиш орқали машқ қилиш яхши натижа беради. Чунки у ъайннинг махраждошидир.Ҳойи ҳутти ҳалқумнинг энг тубида, товуш пайчаларида, уларининг ўзаро яқинлашиб ҳосил қилган тирқишдан ҳавонинг сирғалиб ўтиши натижасида ҳосил бўлади. У ҳамзанинг махраждошидир. Нутқ товушларини тўғри ўзлаштиришда эшитиб ўрганишнинг аҳамияти катта. Валлоҳу аълам.