Ассалому алайкум! Мeн араб алифбосини билмайман. Мeнда битта китобнинг ўзида, ҳам араб тилида ҳам кирил тилида суралар ёзилган. Кирил тилида ёзилганини ёдлаганман. Улар Ёсин, Духон, Инсон, Жин, Муҳаммад, Роҳман, Воқeа, Наба, Бақара ва бошқа суралар. Баъзи одамлардан “Араб тилидан бошқа тилда ёзилганини ёдлаш мумкин эмас хато ҳисобланади” деб эшитдим. Китобда шаҳодат калималари ҳам бор, номи Қуръони каримдан баъзи суралар”. Ҳақиқтдан ҳам ёд олганларим хатоми? Китобни туманда кўзга кўринган қоридан олганман. Жавобингиз учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ёдлаганларингизни бирор мутахассисдан тўғри ёки нотўғри ўқиётганлигингизни текширтириб олинг. Чунки араб алифбосида тўрт хил “З”, уч хил “С” ва уч хил “Ҳ”лар бўлиб, уларни кириллчада ўринбосари йўқ. Уларнинг бирини ўрнига бошқасини талаффуз қилиш ила маъно қўпол тарзда бузилади ва кўп ўринларда намозни бузилишига ҳам сабаб бўлади. Бизнинг юртларда ҳам аввалига халқнинг саводини назарда тутиб, «Тафсири Ҳилол»да ҳам Қуръон лафзларини кирилл хатида ёзилган эди. Кейинчалик буни тўхтатилди. Чунки қадимдан уламоларимиз Қуръон калималарини ажам алифбосида ёзишни “Қуръонни таҳриф қилишлик” деб фатво берганлар. Яъни “Қуръон маъноларини бузиш” деганлар. Валлоҳу аълам!