албатта фарзандингиз кўз ўнгида ибодатларингизни адо этишингиз яхши. фарзандингизни ёшлик чоғидан ибодатни кўриб ўсиши жуда ҳам мақсадга мувофиқ. лекин намоз улуғ ибодат, Аллоҳ ила мулоқот, шундай пайтда имкон қадар хушуъ ила қалбнинг ҳозир бўлмоғи даркор. намоз кўп амал ила бузилиб қолиши мумкин. табассум намозни бузмайди, лекин ҳаёлингиз қизингизга кетади. тиззангизга ўтириши мумкин. лекин қучоқлаб ўпманг. буни намоздан кейин қилсангиз ҳам бўлади. йиғласа, тик туриш фарз бўлган ерда, ўтириб олманг. чунки ўтиришга фақатгина ҳеч иложи бўлмаганда рухсат берилади. расул алайҳиссалом набираларини намоз ичида кўтарганлари ривоят қилинган. шунга кўра йиғлаганида кўтарсангиз бўлади. валлоҳу Аълам.