Қуръонни ёд олишнинг ҳеч кечи йўқ. Аллоҳнинг тавфиқи, муҳаббат ва ҳаракат бўлса бўлди. мен ҳам Қуръони каримни ёдлашни кичик ёшимдан бошламаганман. мунтазам ёдлашга ўн етти ёшимдан киришганман. Алҳамдулиллаҳ...Аллоҳ таолодан сизнинг ҳаққингизга дуо қилиб, тез кунларда ҳақиқий қориялардан бўлишингизни, сизга манфаатли илм беришини сўраб қоламиз.