Ассалому алайкум! Ёшим 32 да. Аллоҳга шукурлар бўлсин оилавий намозни ўқиймиз. Ўғлим 9 ёш, у хам 5 вақт намозини ўқимоқда. Бомдод намозида ўғлимни қизиқиши бор, имомликка ўтказиб орқасидан аёлим ва қизим хам эргашамиз. Шу тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Балоғатга етмаган боланинг намози нафл бўлади. Сизларники эса фарз. Фарз ўқувчи нафлга иқтидоси жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!