- Ва алайкум ассалом! Ювадиган жойларни ювади, ювиш имкони бўлмаган жойларни масҳ тортади. Агар бунга ҳам қодир бўлмаса масҳ тортмасдан намозини ўқийверади. Аллоҳ асло инсонни тоқатидан ташқари ишга буюрмайди. Соғ одам тўлиқ таҳорат қилиб ўқиганданда кўпроқ савоб олади. Валлоҳу аълам!