Ассалому алайкум! Пора ҳаром қилинганлиги ҳақида келган ҳадислардан намуналарни кўрсатсангизлар. Зора порахўрликни ўзларига "обрў" каби кўраётган дўстларимиз хулоса қилсалар.
– Ва алайкум ассалом! Поранинг таърифи
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه ، قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم الرَّاشِيَ وَالْمُرْتَشِيَ فِي الْحُكْمِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳукмда пора берувчини ва пора олувчини лаънатладилар».
Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган.
Аллоҳдан Ўзи хуш кўрадиган ва рози бўладиган нарсага муваффақ қилишини сўраймиз. Аллоҳу аълам. Пора араб тилида «ришва» деб аталиб, шаръий истилоҳда адолатни йўққа чиқариш ва ботилни юзага чиқариш учун бериладиган нарсага ишлатилади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам лаънатламоқдалар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг лаънатлари жуда оғир жазодир, чунки лаънат бировнинг Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлишини сўрашдир. Аллоҳнинг маҳбуб Расули Аллоҳ таолодан сўраган нарса бўлмай қолмаслиги ҳаммага маълум. Содруш Шаҳийдоннинг «Адабул қозий» номли китобида бу ҳақда қуйидагилар айтилган:
«Пора тўрт хил бўлади:
1. Қози бўлиш учун пора бериш. Олганга ҳам, берганга ҳам ҳаром. Бу ҳолда у қози бўлмайди.
2. Қозилик қилгани учун пора олиш. Олганга ҳам, берганга ҳам ҳаром ва агар ҳақ бўлса ҳам, ҳукми ўтмайди.
3. Ўзига ёки молига бўлган хавфни қайтариш учун берилган пора. Бу олганга ҳаром, берганга эмас.
4. Султоннинг ҳузурида ҳоли яхшиланиши учун берилган пора. Олганга ҳаром». ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!