- АҚИЙҚА ВА ЯНГИ ТУҒИЛГАН БОЛАГА ҚИЛИНАДИГАН НАРСАЛАР ҲАҚИДА Салмон ибн Омир аз-Зоббий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ғулом ила ақийқа бордир. Бас, унинг учун қон чиқаринг ва ундаги нопокликни кетказинг», дедилар».Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.Шарҳ: «Ақийқа» луғатда «ёрди» маҳносини англатиб, аслида янги туғилган боланинг сочига айтилади. Шариат таҳлимотларига мувофиқ, туғилишнинг еттинчи куни боланинг сочини олиб, ўша соч оғирлигида кумуш садақа қилмоқ тавсия қилинади. Ана ўша соч бошдан ажратиб олингани учун «ақийқа» дейилади. Ўша муносабат ила сўйиладиган қўй ҳам «ақийқа» дейилади.Истеҳмолда шу маҳнода кўп ишлатилгани учун «ақийқа» деганда фақат янги фарзанд туғилиши муносабати ила сўйиладиган қўй англанадиган бўлиб қолган. «Ғулом ила ақийқа бордир».Ҳадисдаги бу жумлани, янги туғилган боланинг ақийқаси ўзи билан, деб тушунилади. Яҳни, ҳар бир янги туғилган болага ақийқа лозим, деганидир.«Бас, унинг учун қон чиқаринг».Яҳни, янги фарзанд туғилгани шарафига сўйиш сўйинг. Бу муносабат ила қон чиқариш қандоқ бўлишини келаси ҳадиси шарифлар баён қилади.«...ва ундаги нопокликни кетказинг».Янги туғилган боладаги нопоклик деганда, туғилган пайтида унга ёпишиб қолган қон, соч ва баҳзи уламо аҳлларининг айтишларича, олатининг хатна қилинадиган қисми ҳам тушунилади. Биринчи иккиси машҳур.Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:1. Мусулмон оилада янги туғилган фарзанд учун ақийқа қилмоқ кераклиги.Ақийқа ҳақида келган ҳужжат ва далилларни атрофлича ўрганган уламо бу ишни салафи солиҳларимизнинг барчалари қилганларини таҳкидлайдилар.2. Ақийқа учун қон чиқариш–ҳайвон сўйиш кераклиги. Қандоқ ҳайвон сўйилиши кейинги ҳадиси шарифларда айтилади.3. Янги туғилган фарзанддаги нопок нарсаларни кетказиш лозимлиги.Умму Курз ал-Каҳбия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ўғил болага икки бир-бирига ўхшаш қўй, қиз болага бир қўй», дедилар».Шарҳ: Албатта, бир фарзанднинг дунёга келиши катта бир ҳодиса. Фақат, доимий такрорланиб тургани учун, унча аҳамият берилмайди, холос. Бўлмаса, бир боланинг эсон-омон, онаси ҳам соғ қолиб туғилиши буюк ҳодиса. Мусулмонлар орасига янги бир аҳзонинг қўшилиши, унинг онасининг соғ қолиши шарафига Аллоҳ таолога ҳар қанча шукр қилинса, ҳар қанча хайр-садақа қилинса, шунча оз.Баҳзи ҳолатларда одамлар бу муносабат ила ҳаддан ошиб дабдабага йўл қўймасликлари учун ёки аксинча ҳолатлар ҳам бўлмаслиги учун, шариатда ақийқага нима қилиниши ва қай миқдорда бўлиши ҳам кўрсатиб қўйилган.«Ўғил болага икки бир-бирига ўхшаш қўй».Яҳни, янги туғилган фарзанд ўғил бола бўлса, унинг ақийқасига бир-бирига ўхшаш икки қўй сўймоқ керак бўлади.«...қиз болага бир қўй».Уламо аҳлларимиз қиз болага бир қўй сўйиб ақийқа қилишни, қизнинг шаҳнини пастлатиш учун эмас, балки, келажакда ота-онаси унга сеп ва бўлажак оиласи учун жиҳозлар қилиб бериши ҳисобга олингани учундир, дейдилар.Баҳзи олимлар боланинг соғ-саломат бўлиши, синди-чиқдиларга йўлиқмаслиги ҳақида яхши ният рамзи сифатида унинг учун ақийқага сўйилган ҳайвоннинг суяги синдирилмаса, яхши бўлади, деганлар. Ақийқага сўйилган ҳайвоннинг гўшти фақир-мискинларга тарқатиб берилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Шунингдек, у гўштдан қўни-қўшни ва дояга ҳам берилса, бўлади.Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ҳар бир ғулом ақийқаси гаровидир. Унинг учун еттинчи куни сўйилур, сочи олинур ва исм қўйилур», дедилар».Иккисини Сунан эгалари ривоят қилганлар.Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда янги туғилган фарзандга оид бир неча нарсалар зикр қилинмоқда:1. «Ҳар бир ғулом ақийқаси гаровидир».Демак, ҳар бир янги туғилган фарзанднинг баҳзи бир ишлари унга ақийқа қилишга боғлиқ бўлиб турар экан. Агар ақийқа қилинса, ўша ишлар юзага чиқади, бўлмаса, худди гаровга олингандай юзага чиқмай тураверади.Баҳзи уламо аҳлларимиз, жумладан, имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва Аҳто ал-Хуросонийлар ҳар бир фарзанднинг, агар гўдаклигида ўлиб кетса, ота-онасига шафоатчи бўлиши унинг ақийқасига боғлиқдир. Агар унга ақийқа қилинган бўлса, қиёматда жаннат эркатойларидан бўлади ва агар жаннатга олдин ота-онам кирмаса, мен кирмайман, деб туриб олади. Шундоқ қилиб, у ўз шафоати ила ота-онасининг жаннатга киришига сабаб бўлади, деганлар.Имом ал-Лайс ва Довуд аз-Зоҳирий ва бошқалар эса, янги туғилган фарзанднинг яхши униб-ўсиб, бахтли-саодатли бўлиши унинг ақийқасига боғлиқдир, шунинг учун ақийқа қилиш вожибдир, деганлар.Лекин жумҳури уламо «ақийқа» қилиш суннати муаккада, деганлар.«Унинг учун еттинчи куни сўйилур».Ақийқа фарзанд туғилганининг еттинчи куни қилинади. Агар еттинчи куни имкони бўлмаса, ўн тўртинчи ёки йигирма биринчи куни қилинади.Имом Байҳақий ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ақийқа еттинчи, ўн тўртинчи ва йигирма биринчи куни сўйилур», деганлар.Агар у кунлари имкони бўлмаса, имконини топганда қилаверади.Янги туғилган фарзандга ақийқа қилиш отанинг фарзанд олдидаги бурчидир.«...сочи олинур...»Бу иш ҳам фарзанд туғилганининг еттинчи куни амалга оширилади. Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, бу сочга нифос қони теккан бўлади. Шунинг учун ҳам, у боладан кетказилиши лозим бўлган нопок, озор берувчи нарсалар қаторига қўшилган. Ўша еттинчи куни олинган соч вазнида кумуш ёки унинг қиймати садақа қилиниши ҳам мазкур озордан халос бўлганлик шукронаси бўлса, ажаб эмас.«...ва исм қўйилур».Янги туғилган фарзандга исм қўйиш ҳам еттинчи куни қилинадиган ишлардан бири. Ҳар бир янги туғилган фарзандга яхшилаб исм қўйиш ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчидир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон ота-она бу муҳим ишга алоҳида эҳтибор ила ёндошмоғи лозимдир. Фарзанд катта бўлиб, оқ-қорани таниганда ўз исмидан уяладиган бўлмасин. Балки, исми унга зийнат бўлиб турсин.Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам исмларнинг яхшиси бандалик ва ҳамдни билдирувчисидир, деганлар. Шунинг учун Аллоҳ таолога бандалик маҳносини англатувчи Абдуллоҳ, Абдурроҳман, Абдуссаттор ва Аллоҳ таолога ҳамд маҳносини англатувчи, Ҳамидуллоҳ каби исмлар яхши исмлар ҳисобланади.Шунингдек, Пайғамбарларнинг, саҳобаларнинг ва салафи солиҳларимизнинг исмлари яхши исмлар ҳисобланади. Қизларга ҳам ўтган аҳли иймон момоларимизнинг, саҳобия аёлларнинг исмларини ва эзгулик маҳносини англатувчи бошқа исмларни қўймоқ керак.Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Уруш, Хўтик, Абдулуззо каби ноқулай исмли саҳобаларнинг исмларини яхши исмларга алмаштирганлари машҳур. Шунингдек, У зот баҳзи саҳобия аёлларнинг исм-ларини ҳам яхши исмларга алмаштирганлар. Бинобарин, баҳзи кишилар ноқулай номлар билан аталиб қолган бўлсалар, дарҳол номларини исломий исмларга алмаштириб олсалар, яхши бўлади.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларга биттадан қўчқор сўйиб ақийқа қилдилар».Сунан эгалари ривоят қилганлар. Термизий лафзида:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасанга бир қўй сўйиб ақийқа қилдилар ва:«Эй Фотима, унинг сочини олиб, сочи вазнида кумуш садақа қилгин», дедилар. Бас, тортсак, унинг вазни бир дирҳам ёки дирҳамнинг баҳзисича чиқди», дейилган.Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан ўғил болага, албатта, иккита қўй сўйиб ақийқа қилиш шарт эмаслиги, битта қўй сўйса ҳам, бўлавериши чиқмоқда. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз набираларига биттадан қўчқор сўйганлари шуни кўрсатади.Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз қизларига хитоб қилиб:«Эй Фотима, унинг сочини олиб, сочи вазнида кумуш садақа қилгин» дейишларидан бунга ўхшаш ишларни оналар қилса афзаллиги англашилади.Боланинг сочи вазнида кумуш садақа қилиш мустаҳаб амал бўлиб, боланинг яхши ўсиши учун қилинган яхши ниятнинг белгисидир.Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.«Менинг ўғлим туғилганда уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бордим. У зот уни Иброҳим деб номладилар, хурмо ила танглайини кўтардилар ва унга барака тилаб дуо қилиб, менга тутқаздилар. У болаларимнинг каттаси эди».Икки шайх ривоят қилганлар.Шарҳ: Кўпчилик саҳобалар ўзларининг янги туғилган фарзандларини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб борар эдилар. У зот алайҳиссалом ёш болаларни кўрсалар, ўта хурсанд бўлар эдилар. Янги туғилганларга Абу Мусо розияллоҳу анҳунинг ўғлига қилган муносабатни қилар эдилар. Мана, Абу Мусо ал-Ашҳарий розияллоҳу анҳу ҳам ўз ҳаётларида ёрқин из қолдирган бу ҳодисани шавқу завқ ила ҳикоя қилиб бермоқдалар:«Менинг ўғлим туғилганда уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бордим».Ана шу ишга тақлид қилиб янги туғилган фарзандни аҳли солиҳ кишилар ҳузурига олиб бориш мусулмонлар ичида доимий одатга айланган.«У зот уни Иброҳим деб номладилар.»Демак, аҳли фазл, олим ва муқтадо кишилар томонидан янги туғилган фарзандларга исм танланиши ҳам яхши иш. Чунки, ундоқ кишилар бунга ўхшаш ишларга боғлиқ масалаларни, шарҳий ҳукмларни яхши биладилар ва тўғри тасарруф қиладилар. Пай-ғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Абу Мусо розияллоҳу анҳунинг ўғилларига Иброҳим номини қўйганлари ҳам бунинг бир мисоли.«...хурмо ила танглайини кўтардилар».Ёш боланинг танглайини кўтариш, катта одам бир нарсани олдин ўзи чайнаб туриб, боланинг оғзига қўли билан солиб қўйишидир. Бу нарса мева бўлгани афзалдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам деярли доимо болаларнинг танглайини хурмо билан кўтарганлар. Бу ҳам яхши ният аломатидир. Аҳли солиҳ, фазилатли кишиларнинг бу ишни қилишлари марғубдир.«...ва унга барака тилаб дуо қилиб, менга тут-қаздилар».Бу иш энг марғуб ишдир. Аҳли солиҳ, дуогўй кишиларнинг янги туғилган болалар учун дуо қилишлари, айниқса, барака тилаб дуо қилишлари жуда ҳам яхши ишдир. Барча ота-оналар бунга катта эҳтибор бермоқлари керак. Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Фотима розияллоҳу анҳонинг туққан боласи Ҳасан ибн Алининг қулоғига азон айтаётганларини кўрдим».Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифга биноан, янги туғилган фарзанднинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтмоқ мандубдир. Аллоҳнинг зикри янги туғилган боланинг қулоғига кирган биринчи нарса бўлиши қандоқ ҳам яхши. Албатта, бу улуғ нарсанинг ўзига яраша баракаси бўлади. Ривоятлардан бирида:«Кимнинг боласи туғилса-ю, унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтса, унга Умму Сибён зарар етказа олмас», дейилган. Умму Сибён–болаларга зиён етказадиган жин тоифасидир.Абу Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.«Жоҳилият вақтида бирортамиз ўғил кўрса, қўй сўйиб, унинг қонини боланинг бошига суртар эди. Аллоҳ Исломни келтирганида эса, қўй сўядиган, сочини олдирадиган ва бошига заҳфарон суртадиган бўлдик».Абу Довуд ривоят қилган.Шарҳ: Ушбу ривоятда янги туғилган фарзанд муносабати ила қилинадиган ишларда жоҳилият ва Исломнинг қандай фарқи борлиги яққол кўриниб турибди.Ровий Абу Бурайда розияллоҳу анҳунинг гапларига яхши эҳтибор берайлик, шунда бу нарса аниқланади.«Жоҳилият вақтида бирортамиз ўғил кўрса, қўй сўйиб, унинг қонини боланинг бошига суртар эди».Ўзимиз ўйлаб кўрайлик, янги туғилган боланинг бошига ҳаром қонни суртиб, уни ифлос нарсага булғашдан нима фойда бор? Бу жоҳилий ишдан кимга манфаат бор? Ҳеч нарса йўқ. Фақатгина, болага турли ифлосликларни яқинлаштириш ва унинг азиз бошини ҳаром нарсага булғаш бор, холос.Энди, худди шу муносабатга нисбатан Исломда нима ишлар жорий қилинганига назар солайлик.«Аллоҳ Исломни келтирганида эса, қўй сўядиган, сочини олдирадиган ва бошига заҳфарон суртадиган бўлдик».Янги фарзанд туғилганда қилинадиган исломий ишлардан учтаси ушбу ривоятда зикр қилинмоқда:1. Қўй сўйиш.Бу Ислом миллатига янги бир аҳзо келиб қўшилганининг шукронасига бир ҳалол ҳайвонни Аллоҳ таолонинг йўлида қурбон қилишдир.2. Сочини олдириш.Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, янги туғилган боланинг сочига турли ифлос нарсалар, жумладан, нифос қони теккан бўлади. Ана ўша нарсаларни боланинг бошидан тезроқ кетказиш маҳносида унинг сочи олиб ташланади.3. Бошига заҳфарон суртиш.Заҳфарон хушбўй нарса бўлиб, у суртилган жойдан ажиб бир ҳид анқиб туради. Заҳфароннинг ҳиди ҳузур бахш этади, руҳни тетик қилади. Энг асосийси, фаришталарга хуш ёқади. Муҳтарам ўқувчининг ўзи фарқни тушуниб олаверади.