Ассалому алайкум! Биламизки, харом йўл билан топилган пул харом бўлиб қолади. Жуда кўплаб касб эгалари ҳар иш куни ҳар-хил инсонлардан пул, маош оладилар. Масалан: Савдогарлар бозор кунида камида 5-10 киши билан савдо-сотиқ қилишади ва уларга ўз маҳсулотини сотади. Харидорларнинг уларга бераётган пули халол ёки харомлиги Аллоҳга аён. Шундай ҳолатларда савдогарни билмай олган харом пулиги олинган нарса ёки у сарф бўлган йўл уларга харом луқма ёки харом амал бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Сиз сўрашга масъул эмассиз. Яхши гумон қилиб олинаверади. Валлоҳу аълам!