Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Товуқ гўшти

18:59 / 19.05.2023 | Asqarali | 598

Ассалому алайкум! Мен товуқ фермасида ишлганман ферма хўжайинлари товуқ боқиш жараёнида касал бўлганида(одатда товуқ касал бўлса узоқ вақт яшамайди) ўлаётганини кўрган заҳоти пичоқ билан ёки пичоқ бўлмаса қўлларинг билан бошини узишни айтади шундай ҳолатда сўйилган товуқ ҳалол бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳали жони чиқмай туриб бўйнидан пичоқ билан сўйсангиз ҳалол бўлади. Бошини қўл билан узиб олсангиз ҳаром бўлади. Ўткир тиғли нарса билан сўйиш шарт.
 Сўйиш вақтида ҳайвоннинг тирик бўлиши имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида сўйишдан олдин оз муддат бўлса ҳам ҳайвонда тириклик аломатининг борлиги ва агарчи ҳайвон касал бўлиб унинг тириклигидан фақатгина сўйиш муддати қолган бўлсада, ҳалол бўлишига кифоя қилади. Шундай ҳолатда сўйган кишининг ҳайвони ҳалол саналади.
Бунга ушбу оят далил бўлади:
Яъни, "Магар (ўлмай туриб) сўйиб олсангиз (ҳалол)" Моида-3
Сўйишдан олдин унинг тириклиги аниқланган бўлса, сўйгандан кейин унинг қимирлаши ёки ундан қон чиқиши шарт эмас.
Агар ҳайвон касал ёки бўғилган ёҳуд бошқа бир ҳайвон сузганлиги ё шунга ўхшаш сабабга кўра унинг тириклиги номаълум бўлиб сўйилса, натижада у ҳаракатланса, яъни, қимирласа, ёки ундан (одатдагидек) қон чиқса, бу унинг сўйишдан олдин тирик бўлганига далолат қилади ва у ҳалол бўлади.
Бу ўриндаги унинг ҳаракатланишидан мурод, сўйилгандан сўнг унинг оғзини ёпиши, кўзини юмиши, оёғини йиғиштириб олиши, баданидаги тукларнинг тикка туришидир.
Аммо сўйилгандан сўнг оғизнинг очилиши, кўзининг очилиши, оёқларининг чўзилиши, тукларининг ётиши сўйишдан олдин унинг тирик эканига далолат қилмайди ва у ҳалол бўлмайди.
Чунки ҳайвон ўлиши билан унинг бўғим ва пайлари бўшашади. Шунинг учун оғзи ва кўзининг очилиши, оёғининг чўзилиши, тукларининг ётиши унинг аввал ўлганидан аломатдир. Буларниннг акси эса тирик ҳайвонга хос бўлган ҳаракатлар бўлиб, унинг тириклигига далолат қилади.
Бу ўриндаги қон чиқишдан мурод, одатда тирик ҳайвонни сўйган пайтдаги каби қон чиқишдир.
Хулоса шуки, сўйилган ҳайвоннинг гарчи сўйишдан олдин унинг тириклиги маълум бўлмаса-да, лекин у сўйилгандан сўнг (қон чиқса ҳам, чиқмаса ҳам лекин) тирикликка далолат қиладиган даражада қимирласа, ёки қимирламаса-ю, аммо одатдагидек қон чиқса унинг истеъмоли ҳалол бўлади.
Бу бизнинг ҳанафий мазҳабимизда фатво учун ихтиёр қилинган қавлдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat