Ассалому алайкум! Мени “Яқинда уйландим ва кечки тўй бошланишидан олдин никох ўқитилди. Унда никох ўқувчи мен, келин ва келиннинг бир қариндоши(аёл киши) қатнашди ва шундан сўнг кечки тўй бўлиб ўтди. Ушбу холатда никох дуруст хисобланадими? Никох ўқиган инсон илмли инсон бўлгани учунми сўрашга хижолат бўлдим ёки кечки тўйдагилар гувох хисобланадими” деган саволимга “Никоҳга гувоҳлар сони етмаган экан. Никоҳ вақтида ўша инсонлардан бошқа шу гапларни эшитиб турган яна бошқа одам ҳам бормиди” деган экансизлар. Шулардан бошка одам йўқ эди. Никохни бошқатдан ўқитаманми?
– Ва алайкум ассалом! Бошқаттан ўқитасиз. Валлоҳу аълам!