Ассалому алайкум! Мен сайтингиз орқали билмагунимча ва ҳатто ҳозир ҳам айрим ҳолларда оғзимни юмиб намоз ўқийман. Лекин пешин ва асрдачи? Уларда ҳам ўзи эшитадиган қироат бўлиши керакми? Энди шунча ўқиган намозларим қазо бўлганми?
– Ва алайкум ассалом! Уларда ҳам ўзи эшитадиган қироат бўлиши шарт. Шариатимизда қироатни фарзи ўзи эшитадиган даражада бўлишдир. Агар у нарса топилмаган бўлса намозни битта фарзи топилмаган бўлиб, қайта ўқиш шарт бўлади. Валлоҳу аълам!