Ассалому алайкум! Мен шаҳарда ўқийман у ерда шаҳар масжидида тароҳев намозидан кейин витр вожиб намози ўқилади, ўзим яшайдиган туманда витрдан кейин таровеҳ ўқилади, мени саволим мен устоз таровеҳ намозига кеч бўрдим ва жамоат хуфтон намозини фарзини ўқиб , суннат намозини ҳам ўқилятган эди мен шошилдим ва хуфтонни фарзини ўзим ўқидим ва тезлик билан суннатни ўқимай таровеҳ бошланди деб имомга эргашиб таровеҳ намозига ният қилибман лекин улар витрни бошлаган эди ва 1 ракатни яримига келганда витр намози эканлигини тушундим иккиландим лекин ичимда ниятни тўғирлаб давом эттирдим шу вазиятда мен витр намозини жамоат билан адо этдим.
– Ва алайкум ассалом! Витрингиз дуруст бўлмаган. Қазосини ўқиб олинг. Валлоҳу аълам!