Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зулм

00:00 / 04.11.2007 | eski savollar | 2385
Азиз ва муҳтарам шайҳ ҳазратлари мана сиз билан ҳат орқали боғланиш баҳтига муяссар бўлиб турибман. Камина ҳодимингиз бундан бир неча йил илгари исломий этиқодни яҳши тушунмас эдим. Оллоҳ ўзининг илмини сиз орқали бизга еткизиётганига шукр. Мен узоқни яҳши кўролмаслик касалига чалинганман. ҳозирда унга даъво аҳтариш пайидаман. Аммо бу касалликка ҳалигача даво топилмаган экан. Шундай бўлса ҳам умидим асло чўккани йўқ. Мен ҳам вақти соати келиб албатта оила қуриш ниятим бор. оила қуришда томонларнинг ҳеч бирига зулм қилмаслик кераклигини биламан. акс ҳолда зулм қилиши мумкин бўлган томонга оила қуриш мумкин бўлмайди. Камина ҳодимингизни юқорида зикр қилинган касаллиги ҳам унинг келажак авлодларига ўтар экан. Гапимни исботи тарзида Россия Федератсиясида ишлаб чиқариладиган #Окулист# малҳамининг китобчаси(Таржимасини)дан қуйидаги иқтибосни келтиришга ижозат берсангиз.Генетик олимларнинг таъкидлашларича агар ота ёки онанинг кўзлари соғлом бўлса у ҳолда туғилажак фарзандларнинг узоқни яҳши кўра олмаслик касаллиги билан оғриш эҳтимоли 25%, агар томонларнинг бирида шу касаллик бўлса у ҳолда эҳтимоллик 50%, Агар иккала томонда ҳам бу касаллик бўлса у ҳолда эҳтимоллик 80%.Иқтибос тугади.Айтингчи шу ҳолимда турмуш қуришим тоғри бўладими? Умр йўлдоши ва туғилажак фарзандларим шу касаллик билан оғриш касаллиги эҳтимоллигини оширишим уларга нисбатан зулм бўлиб ҳисобланмайдими?Муҳтарам устоз агараволларим но ўрин бўлса каминани афу этгайсиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Турмуш қуриш пайтида келин тарафга айтсангиз ва улар рози бўлишса, бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat