Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мазкур мевалар нажосат хисобланмайдими?

00:00 / 24.06.2007 | eski savollar | 2773
Ассалому алайкум шайҳ ҳазратлари.Ма'лумки о'симликлар яхши ҳосил беришлиги учун го'нг, дори билан таминлаб туришимиз лозим.лекиин ҳозир билишимча, айрим дехқонлар мева дарахтларининг илдизига одам аҳлатидан ёки чо'чқа аҳлатидан қо'йишар экан. Мисол учун, узум эртапишар, сермева бериши учун узум дарахтининг илдизига оз миқдорда инсон аҳлатини қо'йиш керак экан, ёки анор мевасининг доналарини катта-катта қилишлиги учун чо'чқа аҳлатидан солиш керак экан.мазкур мевалар нажосат ҳисобланмайдими?2. қулог'им ог'ирлашиб қолгани учун, бир табибга ко'ринган эдик. Табиб жаноблари:"чо'чқа ёг'и билан асалнинг муми аралашмасини қулоққа томизасиз" - деди. Биз:"бу ҳаромку, ҳаром билан даволаниб бо'лмайди" - дегандек гапирган эдик, табибни жаҳли чиқиб:"бу сизнинг ҳалқумингиздан о'тмайди-ку, қулог'ингизга томизасиз, хоҳласангиз даволанинг, мен айтдим қо'йдим" - дегандек гапирди.бу иш бо'лганига икки ойча бо'либ қолди.ҳаром билан даволансам бо'ладими? Бунга шариат аҳкомини ёки ҳурматли устозимнинг фикрларини билмоқчи эдим.ҳаққимга дуода бо'линг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Мазкур мевалар нажосат хисобланмайди.2. Бу мавзудаги барча далил ва хужжатларни яхшилаб ўрганиб чиккан уламолар, жумладан, ханафий мазхаби фукахолари куйидаги хулосага келганлар.Умумий килиб айтганда харом ва нажас нарса билан даволаниш мумкин эмас. Агар дардни даволаш учун халол нарсалардан шифо топилмаса ва харом нарса даво бўлиши аник бўлса, у билан даволанишга истисно тарикасида рухсат.

Топ рейтинг www.uz Openstat