Ассалому алайкум! Ҳозирда биз Англияда ўқияпмиз ва бу ерда супермаркетларда ширинлик, нон ва ҳоказоларга "suitable for vegetarians" деб ёзиб қўйган. Яъни "Вегетарянлар учун мос" ва ундай деб ёзган махсулотларни таркибида хозиргача Е-код билан кўрсатилган қўшимчалар хам йўқ. Биламизки Вегетарянлар гўшт, ёғ махсулотларини истемол қилишмайди. Шундай махсулотларни истемол қилсак бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром нарса аралашмагани маълум бўлса ейиш жоиз. Валлоҳу аълам!