Ассалому алайкум! Мен фармацефтика сохасида иш юритаман ва бизнинг мамлакатимизда анча йиллардан бери фаолият юритиб келаётган фирмалардан бир нечасини, айнан Асклепий ва Ника Фарм корхона номлари мени ўйлантириб қўйди. Бу корхоналарнинг номи грек худолари исмлари билан номланган экан. Асклепий - шифо ва даво худоси, Ника - ғалаба худоси экан. Шулардан келиб чиқиб, шу корхоналар ишлаб чиқарган махсулотлар ва олиб сотган махсулотларини сотиб олиш ва истеъмол қилиш биз мусулмонларга жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Виждонларига боғлиқ. Агар бошлиқлари мусулмон бўлишса уларни огоҳлантириб қўйиш керак. Валлоҳу аълам!