Ассалому алайкум! Россияда ишлаймиз. Билишимча бу ердаги 90% истемол махсулотларига чўчқа ёғи қўшиларкан. Сутли махсулотлар, ширинликлар, колбаса сыр, консерва хуллас сабзавот ва мевалар бундан мустасно. Хаттоки айтишларича парранда ва қора моллар истемол қиливчи камбикорм хам чўчқани суягидан қўшиларкан. Интернетдан қидириб ўқидим унда айтилишича чўчқа ёғини химичиский йўл билан парашокга айлантиришар экан ва барча истимол махсулотларига қўшиларкан. Таркибга шу қўшимчани эмулгатор Е-471 деб ёзилган. Баъзи уламолар чўчқа ёғи химический йўл билан бошқа нарсага айлангани учун истемол қилиш мумкин дейишкан экан. Кафеда маргарин ишлатамиз ва уни таркибида юқоридаги қўшимча бор. Бунда қандай йўл тутишимиз керак? Иложи борича емасликга харакат қилябмиз, лекин бази холларда билиб-билмай истемол қилябмиз. Қандай йўл тутишимиз керак? Парранда ва қора моллар камбикорм истемол қилган гўштни истемол қилса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Шубҳага соладиган нарсани тарк қилинг.
قُلْتُ لِلْحَسَنِ بْنِ عَلِيٍّ: مَا حَفِظْتَ مِنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ؟ قَالَ: حَفِظْتُ مِنْهُ: «دَعْ مَا يَرِيبُكَ إِلَى مَا لَا يَرِيبُكَ، فَإِنَّ الصِّدْقَ إطْمَأْنِينَةٌ، وَإِنَّ الْكَذِبَ رِيبَةٌ» وَفِي الْحَدِيثِ قِصَّةٌ.
هَذَا حَدِيثٌ صَحِيحٌ.
وَأَبُو الْحَوْرَاءِ السَّعْدِيُّ اسْمُهُ: رَبِيعَةُ بْنُ شَيْبَانَ
Бизга Абу Мусо Ансорий ҳадис айтиб берди. У деди: «Бизга Абдуллоҳ ибн Идрис ҳадис айтиб берди». У деди: «Бизга Шуъба ҳадис айтиб берди». У Бурайд ибн Абу Марямдан:
Абу Ҳавро Саъдийдан:
«Ҳасан ибн Алига: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нимани ёд олгансан?», дедим. У: «У зотдан «Ўзингни шубҳалантирадиган нарсани қўйиб, шубҳалантирмайдиган нарсага ўт. Чунки ростгўйлик ҳотиржамликдир, ёлғон эса шубҳадир», деганларини ёд олганман», деди».
Бу саҳиҳ ҳадисдир.
Абу Ҳавро Саъдийнинг исми Робиъа ибн Шайбондир.
Имом Термизий ривояти.
Камбикорм истемол қилган парранда ва қора молларни сўйишда Бисмиллаҳ Аллоҳу акбар деб сўйилган бўлса ейиш жоиз. Валлоҳу аълам!