Ассалому алайкум! Агар ҳомиладор аёл ҳомила пайтида кўнгли истаб чўчқа гўштидан тановул қилган бўлса, ўша болага қандай таъсири бор?
Ва алайкум ассалом! Инсон еган нарсалардан ташкил топади. Ўша ташкил топётган нарса ҳалолдан бўлса, дунёдаги яшаши ҳам, охиратдаги жойи ҳам яхши бўлади. У нарсага ҳаром аралашса, бу дунёдаги ҳолати ҳам, охиратдаги мақоми ҳам ёмон бўлади. Истеъмол қилинган бўлса унинг учун тездан тавба қилиш шарт. Тавба ҳар қандай нопокликни поклайди. Аёл ҳомиладорлик ва эмизиш даврида таомининг покиза бўлиши билан бирга қулоқ ва кўз тарафидан кирадиган маълумотларни ҳам покизасини қабул қилишга ҳаракат қилиши керак. Чунки ҳомила таомдан насибадор бўлганидек ота-она қабул қилаётган маълумотлардан ҳам насибадор бўлади. Шунинг учун доимий Қуръони карим эшитиб ва ўқиб юрадиган аёлларнинг фарзандлари Қуръон ёдлашлари осон бўлади. Чунки улар энг покиза даврларида қалби ва миясига она тарафидан ёзиб қўйилган бўлиб, ўзининг ўқиши ўша нарсани қайта эсга олиши бўлади. Валлоҳу аълам!