Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Банданинг кoнглини бошқа банда оғритганда

07:59 / 27.01.2020 | Гульхаё | 3138

Ассалому алайкум! Аллоҳ бандасини токи у кўнглини оғритган инсон кечирмагунча кечирмайдими? Шу хақидаги жуда яхши бир хадисни ўқиган эдим, лекин қидириб топа олмадим, хадиснинг қисқача манъноси, бир инсон бошқа бир инсонни кўнглини оғритади, кўнгли оғриган инсон эса хеч нарса демайди. Орадан бироз вақт ўтиб ўша одам нимадир сабаб бўлиб жон беради, шунда одамлар нега у сени ранжитганда хеч нарса демадинг, агар нимадир деганингда у тирик бўлар эди деб айтишади. Яна бир бор кечирим сўрайман азиз вақтларингизни олганим учун, Аллоҳим қилган ишларингизни ажрини берсин


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Инсоннинг қалбини оғритиш икки жиҳатдан бўлади.
Биринчиси ноҳақдан оғритиш. Бу ўта оғир гуноҳ. Чунки мўмин банданинг қадри Аллоҳ таолонинг наздида Каъбадан ҳам устун туради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аллоҳ таоло сизларни ташқи суратингизга қарамайди. Қалб ва амалларингизга қарайди” деган ҳадисларига биноан инсон қалби Аллоҳ доимий назар қилувчи жой ҳисобланади. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Каъбага қараб: “Эй Каъба сен муқаддассан, улуғсан, лекин бир мўминнинг ҳурмати сенданда улуғ” деганлар. Бир аъробий Мадинадаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларига кириб бавл қилишни бошлади. Саҳобалар туриб уни тўхтатишмоқчи ва унга таъзир беришмоқчи бўлганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бавл қилиб бўлишга тек қўйинглар” дедилар. Ҳадиснинг шориҳлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларининг қадри ўта улуғ, унда ўқилган икки ракъат намоз бошқа масжидларга нисбатан минг баробар савоби кўп бўлсада бавл қилишни бошлаган мўминни бавлидан тўхтатиб қўйса кўрадиган зиёни унданда юқори эканлиги учун у зот бемалол охиргача бавл қилиб олишга қўйиб бердилар ва сув олиб келиб, бавл қилган жойини ювиб тозалашга буюрдилар. Сўнг чиройли йўл билан аъробийга ундай қилмасликни ўргатдилар. Бу ҳам Аллоҳ ва пайғамбарнинг наздида мўминнинг қадри қанчалар улуғ эканлигини билдиради.
Иккинчиси. Таълим, тарбия учун дилини оғритиш. Аслида бу дилини оғритишга кирмайди. Бизнинг табиатимиз бузилиб, айниб қолгани учун биз уни дилоғритиш деб тушуниб олганмиз. Бир куни бир саҳобий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан адашиб қолган қўйни топиб олиб уни нима қилиш ҳақида сўраб «Йўқолган қўй-чи?» деди. «У сеники ёки биродарингники ёки бўриникидир», дедилар».
«Йўқолган туя-чи?» деди. У зот ғазабланиб кетдилар, ҳатто ёноқлари қизариб кетди [ёки юзлари қизариб кетди].
«Сенинг у билан нима ишинг бор?! Суви ҳам, туёғи ҳам ўзи билан, бориб сувини ича олади, буталардан ўтлаб юраверади, эгаси учратгунича уни ўз ҳолига қўй!» дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хулқни энг олий даражасида бўлатуриб, у саҳобийга қаттиқ муомала қилдилар. Агар ҳозирги кундаги бизга савол берувчиларимиз ўша вафтда бўлганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам комментариялардаги калласига келган гапларни ёзиб юборгандек гапириб юборган бўлишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ўринда таълим беришни ирода қилдилар. Яъни аввал ўйлаб, ақлни ишлатиб, кейин савол беришни таълимини бердилар. Бизда ҳозирги кунда у зотнинг бу муомаласини дилоғритиш деб тушунадиганлар ҳам кўп. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзгаларни дилларини оғритишлари асло мумкин эмас. Албатта дилоғритиш ноҳақдан бўлса бунинг мисоли, инсон ўзганинг кийимига лой сачратишига ўхшайди. Лойни сачратгандан кейин у топ тоза бўлгунича ювиб бериши шарт. Худди шунингдек инсонни қалбига нафратни киритиб қўйганидан кейин уни тозалангунича розилигини олиш керак.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat