Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишни битириб ҳадя олиш ҳақида ҳадис

16:46 / 29.03.2022 | D6nik | 865

Ассалому алайкум! Пайгамбаримиз: Ким ўртада туриб, биродарига ишини битириб берса ва бу ишига ҳадя берилганида, уни қабул қилса, демак, рибо эшикларидан катта эшикни очибди. Абу Довуд ривоти (Абу Умома розияллоҳу анҳудан). Агар шундай бўлса қанақа тушунимиз мисол келтирсангиз?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 

عَنْ أَبِي أُمَامَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ شَفَعَ لِأَخِيهِ شَفَاعَةً فَأَهْدَى لَهُ هَدِيَّةً عَلَيْهَا فَقَبِلَهَا: فَقَدْ أَتَى بَابًا عَظِيمًا مِنْ أَبْوَابِ الرِّبَا 

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кимки биродарига (савоб умидида қилинадиган ишда) воситачи бўлса-ю, у эса бунинг учун унга ҳадя берса ва у буни қабул қилса, рибонинг катта эшикларидан бирига кирибди».
Киши ўзининг эгаллаб турган лавозими тақозосига кўра бирор ишни бажариши лозим бўлсаю, ҳожати чиқарилишига муҳтож бўлган одамдан унинг муқобилига  ҳақ талаб қилса бу у учун ҳалол бўлмайди. Чунки лавозим эгасининг зиммасига ўша иш юклатилганлиги сабабли бошқалардан эваз талаб қилмай бажариб бериши лозим эди.
Агар киши ўзининг зиммасида бўлмаган ишни бажариб берса, бу учун меҳнати ва вақтини сарфласа, бунинг эвазига ҳақ олиши жоиз. Бу ижара ҳисобланади. Аммо бажариладиган иш биродарига ўз шаъни ва обрўси билан кўмаклашиш каби аслида савоб умидида қилиниши лозим бўлган амаллардан бўлса бунинг эвазига ҳақ олиши жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat