Ассалому алайкум! Қуръонда келган, Иброҳим алайхиссалом дуо қилиб фарзанд сўраганлари ва бу дуо ижобат бўлиб ўғил фарзанд берилгани хақидаги оятни келтириб берсангизлар, илтимос.
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Соффаат" сурасида марҳамат қилади:
رَبِّ هَبْ لِي مِنَ الصَّالِحِينَ فَبَشَّرْنَاهُ بِغُلَامٍ حَلِيمٍ
100. Роббим, менга солиҳлардан ҳадя эт», – деди.
101. Бас, унга бир ҳалим ўғилнинг хушхабарини бердик.
Ёши бир жойга бориб қолган, бегона юртларда муҳожир бўлиб юрган бефарзанд одам учун жуда буюк бир хушхабар эди бу. Узоқ давом этган фарзандсизликдан кейин фарзандли бўлиш қанчалик бахт! Узоқ давом этган фарзандсизликдан сўнг, айниқса, ўғиллик бўлиш қанчалик бахт! У ўғилнинг ҳалим бўлиши эса янада улуғ бахт эди! Бу фарзанд Исмоил эди! ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!