Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ, жума куни ўғил фарзандимиз дунёга келди. Исмини Муҳаммад Содиқ деб қўймоқчимиз. Сизлардан ва ўқиган барча биродарларимиздан хайрли дуода бўлишингизни сўраб қоламан.
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Тавба” сурасида марҳамат қилади : يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اتَّقُواْ اللّهَ وَكُونُواْ مَعَ الصَّادِقِينَ 119. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар! Ушбу оятдаги содиқлардан бўлсин. Валлоҳу аълам!