Ассалому алайкум! Мен Россияда ишлайман. Кўпинча совуқ жойларда ишлашимга тўғри келади. Шу пайтда жунуб бўлиб қолсам тахоратга сув топилса-ю ғусл қилиш имкони бўлмаса нима қилай? Тахорат қилиш керакми? Таяммумми?
– Ва алайкум ассалом! “Кифоя” китобидан таяммум бобини ўқиб чиқинг. Ўша ердаги шартлар сизни ҳолатингизга тушадими ёки йўқми. Валлоҳу аълам!