Ассалому алайкум! Мен четелда сафардфман, бу ерда харорат ўзгарувчан. Таяаммум қилиш учун хаво харорати нечи С° бўлиши керак? Нормал харорат 25С° деб белгиланган. Агар харорат 25С°дан паст бўлса таяммум қилса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Таяммум қилишга ҳаво ҳароратининг аҳамияти йўқ. Киши фақат совуқ сув топа олса, уни ишлатиш соғлиғига жиддий зарар берадиган бўлса, иситишнинг ҳеч ҳам имкони бўлмаса, ўшанда сув ўрнига таяммум қилиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!