Ассалому алайкум! Мен Бухорода яшайман, укаларим эса Тошкентда. Бир йилда 2-3 марта уларни кўргани бориб турамиз. Отам укаларимга уй олиб берган, бемалол 4-5 кун қолиб кетамиз. Мен доим намозларимни ўз уйимдагидек ўқиганман. Энди билсам, мусофир намозини ўқишим керакми? Менинг ўқиган намозларим хатоми? Шу кунларда мен яна Тошкентга бормоқчиман. Қандай намоз ўқишим керак? Ойим ҳам Бухорода яшайдилар, аммо ҳар ойида бир ҳафта Тошкентда ўғиллариникида бориб келадилар. Улар қандай намоз ўқишлари керак?
– Ва алайкум ассалом! Сиз ҳам ота-онангиз ҳам Тошкенга келинганда қаср қилиб ўқийсизлар. Валлоҳу аълам!