Ассалому алайкум! Уйқудан тургандан кейин ёки бошқа бир ҳоллардан кейин намоз вақти кирганини билса, яъни азонни эшитмаган ҳолларда намоз ўқиш олдидан азон айтиш вожибми?
Ва алайкум ассалом! Намозга азон айтиш, суннати муаккададир. Фиқҳий китобларимизда Адбуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан “Маҳалла масжидида азон айтилса, уйда намоз ўқувчига кифоя қилади” деган ривоят келтирилган. Маҳалла масжидида айтилган азон хонадонларга эштилмаса, азон айтгани афзал. Валлоҳу аълам.