- Ташвишингизга шерикман. Аммо Аллоҳ таолонинг ибодатига Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсани аралаштириб бўлмайди. Шунинг учун пора бериб ҳажга боргандан бормаган афзал. Ҳозир бир қанча ҳаж борасида порани йўлга қўйганлар қўлга тушиб шарманда бўлишди. Яқинда маҳкамага тортилишлари кутилмоқда. Ажаб эмас, яқин орада ҳажга пора орқали боришга ҳам барҳам берилса. Дуо қилиб туринглар. Аллоҳ таолонинг Ўзига осон.